Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тайёргарлик жараёнига бағишланди

2015-02-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон сайлов округи ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий билимини янада бойитишга бағишланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳамда округ сайлов комиссиялари аъзолари, адлия, молия, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, участка сайлов комиссиялари раислари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда сайловларни очиқ-ошкора, халқаро стандартларга мос ўтказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилгани алоҳида таъкидланди.

Андижон вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. 107 сайлов участкаси тузилиб, уларнинг ҳудудий чегаралари, жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинди. Участка сайлов комиссияси аъзолари тегишли тартибда тасдиқланди.

Участка сайлов комиссиялари сайловчилар учун қулай, замонавий биноларда жойлаштирилиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа воситалари билан таъминланди. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналари талаб даражасида жиҳозланди. Сайлов куни маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимларининг овоз бериш жараёнини бевосита кузатиб бориши учун барча қулайлик яратилди.

Семинарда сайловчиларнинг ҳуқуқий билимини юксалтириш, мамлакатимиз сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараёндаги иштироки ва ҳуқуқлари, сайловлар бўйича халқаро нормалар, хорижий тажрибалар хусусида сўз юритилди. "Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги", "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари", "Сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари", "Сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли" каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться