Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентимиз Навоий ИЭС иккинчи буғ-газ қурилмаси қурилиши бошланиши муносабати билан капсула қўйди

2017-03-28 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий иссиқлик электр станциясини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. 

Қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоийазот” акциядорлик жамияти ва ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради. 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғининг сарфи камайиши ҳисобидан бир йилда ўртача 330 миллион куб метр табиий газ тежалади. 

Бугунги кунда вилоятда амалга оширилаётган йирик иқтисодий лойиҳалар кўламини кенгайтиришда электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади, деди давлатимиз раҳбари. 

Япониянинг “Mitsubishi Corporation and MHPS” консорциуми ва Навоий иссиқлик электр станцияси ўртасида 2016 йил октябрь ойида мазкур лойиҳани амалга оширишга доир шартнома имзоланган эди. Ҳозирги кунда “Mitsubishi Corporation and MHPS” консорциуми қурилиш майдонида мобилизация ва ер ишларини олиб бормоқда. 

Бу ерда 112 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

 
Президентимиз Навоий иссиқлик электр станциясининг иккинчи буғ-газ қурилмаси қурилиши бошланиши муносабати билан капсула қўйди.
 
Абу Бакир Ўрозов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться