Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АЖ ишлаб чиқариш фаолиятининг 2016 йил учун прогноз параметрлари бажарилиши тўғрисида
2017-03-27 | Иқтисодиёт
2016 йил 12 ой давомида комбинат томонидан қуйидагилар таъминланди:
- ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрларини бажарилиши таъминланди. Товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми солиштирма нархларда 2015 йилга нисбатан 103,1% ташкил этди, шу жумладан 55,3 млрд. сўм халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ёки прогнозга нисбатан 100,1% ташкил этди;
- маҳаллий хом ашё негизида маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича комбинатда 100,2%га бажарилди;
- Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар ижроси прогноз топшириғига нисбатан 101,9% ни ташкил этди;
- Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича капитал маблағларни ўзлаштириши прогноз топшириғига нисбатан 100,0 % ни ташкил этди;
- «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури бўйича комбинатнинг 2451,3 млн. сўмли «Соғлом она ва бола йили» Сохавий дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди;
2016 йил 12 ой давомида Сохавий дастури бўйича 3002,6 млн. сўмли 22 чора-тадбирлар амалга оширилди, прогноз вазифаси 2451,3 млн. сўм бўлган тақдирда, бу 122,5% ташкил этди;
2016 йилда комбинат бўйича 102 та, шу жумладан 10 та касаначилик янги иш ўринларни яратиш прогноз топшириғи белгиланган.
2016 йил 12 ой давомида амалда 102 та янги иш ўрни, шу жумладан «соҳа ривожланиши» дастури бўйича 92 та иш ўрни ҳамда касаначилик бўйича 10 та иш ўрни яратилди.
2017 йил 1 январь ҳолатига озиқ-овқат дастурини ижро этиш бўйича чорвачилик фермасида сут соғими 685 тоннани ташкил этиб, комбинатнинг болалар боғчаларига ва ходимларига сотилди. Парандачилик фермасидан 3 млн. 792 дона товуқ тухуми олинди, ёрдамчи хўжалигидан 71,1 тонна гўшт, шу жумладан 40,1 тонна мол гўшти ва 31,0 тонна чўчқа гўшти, шунингдек янги асаларичилик хўжалигидан 1700 клг. олиниб, комбинат ишчиларига сотилди.
«Ўзметкомбинат» АЖ
Ҳужжатларни ижро этишни мувофиқлаштириш
ва ахборотни таъминлаш хизмати
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати