Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий кўприклар аҳоли учун қулайлик

2017-03-25 | Сиёсат

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. 

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида пойтахтимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Замонавий шаҳарсозлик намуналари асосида барпо этилган кўплаб иншоотлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда. Янги турар жойлар, ижтимоий объектлар, йўл ва кўприклар, шаҳар аҳли ва меҳмонларига кенг қулайлик яратаётир. 

Бундай эзгу ишлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан изчиллик билан, тизимли равишда, замон талабига риоя қилган ҳолда давом эттирилмоқда. Пойтахтимизда аҳоли учун янада кенг қулайликлар яратиш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Миробод туманидаги қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилаётган кўприк шулардан бири. Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади. 

Президентимиз замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

 
Умар Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться