Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Паралимпиячиларимиз шоҳсупада

2017-03-25 | Спорт

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Турнирда элликка яқин давлатдан тўрт юздан зиёд паралимпиячи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада спортчиларимиз биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медални қўлга киритди. 

Мамлакатимиз вакили Наталья Семёнова мусобақанинг найза улоқтириш баҳсларида олтин, ядро улоқтиришда кумуш медалга сазовор бўлди. Терма жамоамиз аъзоси Элбек Султонов ядро ва диск улоқтиришда учинчи ўринни эгаллади. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться