Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижонда спортчи қизларга Президент совғалари топширилди
2017-03-25 | Спорт
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар гимнастика мактабида спортчи қизларга Президент совғаси – спорт либослари топширилди.
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали вакиллари, ёш спортчи қизлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда спорт, хусусан, болалар спортини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Наврўзи айём нишонланаётган шу кунларда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган 15 минг 650 ўқувчисига 463 миллион сўмлик спорт кийимлари топширилди, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилояти филиали раҳбари Неъматулло Абдураҳмонов. – Бундай эътибор уларни спортда юксак марраларга эришишга ундайди.
Тадбирда 300 дан зиёд спортчи қизга Президент совғаси – спорт либослари топширилди.
Президент совғаларини топширишга бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.
Манба: ЎзА