Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ННТларни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ўрганилди

2017-03-25 | Жамият

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида “Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожланган тизимини шакллантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида Ўзбекистон – АҚШ давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбир Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви органлари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, АҚШ экспертлари иштирок этди. 

Анжуманда фуқаролик жамияти ривожланиши, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакатдаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги фаоллигини ошириш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фуқаролик жамияти институларининг роли ошиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик қадриятлар, инсонларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи омилга айланмоқда. Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани уларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратди. ННТларнинг фаолиятини янада тараққий эттиришга оид ташкилий-ҳуқуқий база мустаҳкамланиб бормоқда, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш даражаси ошмоқда. 

Давра суҳбатида ННТларни ривожлантириш, давлат ва жамиятни бошқариш, мамлакатимизни ҳар соҳада тараққий эттиришда уларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини изчиллик билан ошириш борасида Ўзбекистонда тўпланган тажриба ҳақида сўз юритилди. Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўзига хос истиқболли модели ишлаб чиқилгани, “учинчи сектор” давлатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутиши қайд этилди. 

Жон Хопкинс университети қошидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш маркази директори Саламон Лестер Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурлар самарадорлигини ошириш мақсадида ажратилаётган давлат грантлари, ижтимоий буюртма ва субсидиялар кўринишидаги молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар эътиборга молик эканини таъкидлади. 

Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид илғор тажрибалари ҳақида фикр алмашилди. 

 
Нодира Манзурова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться