Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

2017-03-23 | Сиёсат

2017 йил 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди. 

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 28-29 март кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлиси кун тартибига мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқаришга доир Давлат дастурини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижро этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда. 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунига, "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. 

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади. 

Тўққизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девони фаолиятини мувофиқлаштириш учун тегишли ишчи гуруҳ ташкил этилди. 
 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Манба: ЎзА

Поделиться