Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк аждодларнинг муносиб ворислари

2017-03-22 | Жамият

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг тантанали қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги "Ватанга қасамёд" монументи пойида ҳам шундай тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар шу муносабат билан аскарларни қизғин табриклади. 

– Фарзандларимизга бир умр халқимиз, Ватанимиз ва Президентимизга содиқ бўлишни тилайман, – дейди Фарғона вилояти Бешариқ туманидан хизматга чақирилган оддий аскар Иброҳим Солижоновнинг онаси Руқия Баротова. – Ўғлим автомобиль йўллари коллежини битирди. Йигитлик бурчини ўтаб қайтгач, олий ўқув юртида ўқишни давом эттиришни режалаштирган. Қишлоқдошларимиз ҳам Иброҳимга самимий табрикларини айтиб қўйишимни илтимос қилишди. 

Илҳом Умарқулов Қашқадарё вилояти Касби туманидаги фермер хўжалигида тракторчи бўлиб ишлайди. Айни пайтда далада иш қизғин бўлишига қарамасдан, хўжалик жамоаси унга ўғлининг ҳаётидаги ушбу муҳим кунда унинг ёнида бўлиши учун пойтахтга бориб келишига рухсат берди. 

– Тракторим бирор кун ишсиз қолмайди, – дейди кулиб Илҳом ака. – Ҳозир ўрнимда иккинчи ўғлим Бобур ишлаб турибди. Тракторчилик касбига қизиқиши катта. Акасини аскарлар сафига қўшилгани билан унинг номидан табриклашимни айтди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича марказий кенгаши раиси Ҳикмат Қосимов ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

– Бугун ўғилларимизнинг мустақил мамлакатимиз тинчлиги ва бунёдкор халқимиз осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга тантанали қасамёди маросимида иштирок этаётганимдан хурсандман, – дейди Ҳаким ака. – Ўтган чорак аср давомида мустақиллик ғояси асосида тарбияланган, тинчлигимиз ва хавфсизлигимизни ишончли ҳимоя қилишга қодир янги авлод вояга етди. Йигитлар янгиланиш, яшариш байрами бўлган Наврўз умумхалқ айёми арафасида қасамёд қабул қилгани ҳам рамзий маънога эга. 

 

Аблай Камолов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться