Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Ташқи ишлар вазирига мактуб
2017-03-20 | Сиёсат
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири
С.В.Лавров жаноби олийларига
Ҳурматли Сергей Викторович,
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан энг самимий табрикларим ва илиқ тилакларимни қабул қилгайсиз.
Ўтган чорак аср давомида мамлакатларимиз икки томонлама алоқаларнинг деярли барча муҳим соҳаларида, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар йўналиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг динамик ривожланиши ҳамда стратегик ҳамкорликнинг чуқурлашуви Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши ҳақидаги фикрингизга қўшиламан.
Ижозатингиз билан яна бир бор Сизга ўз миннатдорчилигимни билдириб, Сиз, ҳурматли Сергей Викторович, ва Сиз орқали бутун Россия Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Абдулазиз Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги