Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оғир дамларда кўрсатилган дўстона ёрдам учун самимий миннатдорлик

2017-03-18 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги элчихонасига Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси раиси Рустам Назарзода номидан миннатдорлик мактуби келди.

Рустам Назарзода ўз мактубида йил бошида ёғингарчилик кўп бўлгани ва 500 дан ортиқ катта қор кўчкиси рўй бергани оқибатида жабрланган Тожикистон аҳолисига Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ мамлакатимиз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 7 март куни Тожикистон аҳолиси учун оғир бўлган дамда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бўладиган бошқа товарлардан иборат 60 тоннадан зиёд юкни тезкорлик билан етказиб берган эди.

Р.Назарзода Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳам ташаккурнома йўллаган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Тожикистон Республикаси халқи мамлакат ҳудудида рўй берган кенг миқёсли фавқулодда вазият муносабати билан Ўзбекистон томонидан кўрсатилган бирдамлик ва берилган самимий ёрдамни юксак қадрлайди. Ушбу ёрдам фақат ҳаёт учун зарур моддий буюмлар бўлгани учунгина эмас, балки аввало, ўзбек халқи томонидан кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталаримизнинг ифодаси сифатида кўрсатилган катта маънавий кўмак экани билан ҳам аҳамиятлидир».

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться