Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ МККнинг мажлиси
2017-03-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 14-17 март кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Учрашувда Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди, кун тартиби ва якуний ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон томони XII ШҲТ Форуми йиғилишига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берди.
Аъзо давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон – Миллий координаторлари ташкилот фаолияти жорий кун тартибининг бошқа масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги