Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди
2017-03-16 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашув бўлиб ўтди.
ЕТТБ делегацияси сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида эришилган ютуқлар, Ўзбекистонда олиб борилаётган таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётни технологик модернизация қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ҳақида тўлиқ таништирилди.
Учрашув мобайнида қисқа муддатда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ЕТТБ билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли асосда истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни изчил ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
Музокаралар якуни бўйича икки томонлама ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги