Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕТТБ Президенти билан учрашув
2017-03-16 | Сиёсат
2017 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) мамлакатимизга ташриф буюрган нуфузли делегациясига бошчилик қилаётган ЕТТБ Президенти Сума Чакрабарти билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва банк ўртасидаги тўлақонли, конструктив руҳдаги ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қайта тиклаш нуқтаи назаридан муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қоидаларини ҳамда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар ва чуқур ўзгаришлар амалга оширишга йўналтирилган бошқа қарорларни ҳаётга татбиқ этишда ЕТТБ иштирокидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги