Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Паралимпиячиларимиз ғалабаси
2015-02-24 | Спорт
Венгрияда паралимпиячилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тўрт олтин, бир кумуш ва икки бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Нуфузли турнирда дунёнинг 32 мамлакатидан 205 атлет куч синашди. Ҳамюртларимиздан Шерзод Намозов, Нурбек Бердиёров, Ширин Шарипов ва Турсунпошша Нурметова ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди.
Феруз Саидов вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Гулруҳ Раҳимова ҳамда Ҳайитхон Алимова бронза медални қўлга киритди.
Мусобақада муваффақиятли иштирок этган паралимпиячиларимиз 2016 йилда бўладиган XV Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи навбатдаги рейтинг очколарига ҳам эга бўлди.
Манба: ЎзА