Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имтиёз ва рағбат – тараққиёт омили

2015-02-24 | Иқтисодиёт

Фарғонада 2015 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда юритилаётган солиқ ва бюджет сиёсати хўжалик субъектлари ҳамда аҳолига нисбатан солиқ юкини изчил камайтириб бориш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга йўналтирилгани таъкидланди.Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда солиқ тизимидаги янгилик ва ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, соҳа учун солиқ имтиёзлари беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тешабоев. – Жорий йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди. Ходимларга тўланадиган даромадларни легаллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини пасайтириш мақсадида микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилди. 2015 йилдан бошлаб касб-ҳунар коллежи битирувчилари таълим даргоҳини тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга арофлича жавоб қайтарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться