Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Матбуот хабарномаси

2017-03-14 | Жамият

Бугун шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида  Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ИИББ, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида қабул қилинган “2016-2017-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш, 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қамраб олишни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил ахборот берилди.

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 февралида бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳозирда ўта долзарб бўлиб турган вазифалардан бири сифатида ёшлар масаласига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Айни пайтда пойтахтимизда қарийб уч миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.  Унинг учдан икки қисмини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Бугунги матбуот анжумани мавзусига сабаб бўлган ушбу қўшма қарор ўқув ва таълим муассасаларида таълим олаётган ёшлардаги Ватанга бўлган ғурур ва ифтихорни шакллантириш, уларнинг қалбидаги ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш, ҳар томонлама баркамол билимли ёшларни камол топтириш,  ёшлар ва аёллар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жиноятчилиги борасидаги аҳволни яхшилаш, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб ҳунар коллежларида ўқувчиларни дарсларга қатнашишини тўлиқ таъминлаш, ички ишлар органлари қуйи бўғин бўлинмалари, милиция таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, барча таълим муассасаларига профилактика инспекторларини бириктириб, улар кундалик иш фаолиятини таълим муассасаларидан бошлашни амалиётга татбиқ этиш, таълим муассасаларига ишга қабул қилинган “Камолот” ЁИҲ етакчиларини иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш ва умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларида доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари белгилаб қўйилган.

Шу нуқтаи назардан энди таълим муассасаларига ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда унга масъул бўлган, реал давоматни яширган таълим муассасалари раҳбар ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Қўшма қарорда ўн кун муддатда таълим муассасаларида ишга қабул қилинган “Камолот” ЁИҲ етакчилари билан биргаликда таълим муассасалари ички интизомига бўйсинмайдиган ўқувчиларнинг рўйхатларини тузиш;

бир ҳафта муддатда барча таълим муассасаларидаги реал давоматни аниқлаш;

маҳалла профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктириш;

профилактика инспекторлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан сабабсиз сурункали дарс қолдираётган, таълим муассасасининг ички тартиб интизомига бўйсинмайдиган, ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчилар билан манзилли ишлаб, жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, уларнинг ота-онасига тушунтириш ишларини олиб бориш;

фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек улар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар билан алоҳида иш олиб бориш ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар йиғилишини ўтказиб, ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Шунингдек, мазкур қўшма қарорда таълим муассасаларида ташкил этилган фан, спорт ва бошқа йўналишдаги тўгараклар фаолиятини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш масаласи қамраб олинган.

 Қўшма қарорда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим муассасалари қошидаги тўгараклар фаолиятининг реал ҳолатини ўрганиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар таълим муассасаларидаги мавжуд тўгараклар ишини тубдан яхшилаш ёки улар фаолиятини бошқа йўналишдаги тўгаракларга ўзгартириш ҳамда улар фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан  аниқ таклифлар тайёрланади.

Шунингдек, бу қўшма қарор билан тегишли масъулларга жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться