Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қирғизистон сиёсий маслаҳатлашувларига доир

2017-03-14 | Сиёсат

2017 йилнинг 13-14 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Қирғизистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилик қилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, 2016 йилнинг 24 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув, сўнгра Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги икки томон ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифлари, манфаатдор бизнес доиралар ўртасидаги алоқалар, давлатлараро чегараларни ҳуқуқий расмийлаштириш борасида давом этаётган музокаралар серқирра Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги динамикасини намоён этади.

Ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни ривожлантириш, жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.

Маслаҳатлашувлар доирасида консуллик масалалари ва ахборот соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича гуруҳларнинг учрашувлари ҳам ўтказилди.

Музокараларда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться