Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси
2017-03-10 | Сайлов
2017 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.
Мажлисда шу йилнинг 14 март куни ўтказиладиган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини ўтказиш тўғрисида қарор кабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси айрим депутатлари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Манба: Марказий сайлов комиссияси