Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: туризм – иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғи

2017-03-10 | Сиёсат

Президентимиз “Арк” қўрғони мажмуасида Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш дастури тақдимотида иштирок этди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш дастури асосида 39 лойиҳа амалга оширилади. 

Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, туризмнинг зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини тараққий эттириш, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ҳамда туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлик индустрияси объектларини жадал ривожлантириш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирларига 18,5 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. 

Давлатимиз раҳбари соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, гидлар ва бошқа ходимларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича зарур кўрсатмалар берди. 

Вилоятда рақобатбардош туризм маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиб, уларни ички ва халқаро туризм бозорларида тарғиб қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқиш, соҳада реклама-ахборот фаолиятини кенг йўлга қўйиш бугунги кун талабидир. 

Бухоронинг кўҳна ва боқий шаҳар, деб аталишида катта маъно бор, деди давлатимиз раҳбари. Бу ердаги қадимий обидалар, осори-атиқалар, халқимизнинг бетакрор қадриятлари, беқиёс анъаналари асрлар оша яшаб келмоқда. Чет элликларнинг, тарихшунос ва мутахассисларнинг уларга қизиқиши доимо юқори бўлган. Бундан унумли фойдаланиш керак. 

Бухоронинг қадимий обидаларини қамраб олган кичик ҳалқа йўлини бунёд этиш, йўлакларга мармар ва ишлов берилган тошлар ётқизиш, бино ва йўлларнинг ёритиш тизимини замонавийлаштириш, меҳмонхона ва иншоотлар қуриш, улар атрофига ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос дарахт ва гуллар экиш, маҳаллий ва чет элик инвесторлар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратиш юзасидан зарур топшириқлар берилди. 

Президентимиз Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳасини кўздан кечирди. 

1,2 гектар майдонни ўз ичига олувчи ушбу музей қурилишига бюджет маблағлари ҳисобидан 68,3 миллиард сўм сарфланиши мўлжалланмоқда. Музей қурилиб, ишга туширилса, “Арк” қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади. Олтмишдан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Музейни жаҳон стандартларига мос жиҳозлаш, замонавий технологиялар ўрнатиш, бу ерга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. 

Шавкат Мирзиёев маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ва уларни сақлашга доир лойиҳалар тақдимотлари билан ҳам танишди. 

Бухоро вилоятида 660 маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг аксариятини археологик объектлар, монументал санъат асарлари, архитектура ёдгорликлари ташкил этади. 

Президентимиз ушбу маданий мерос объектлари халқимизнинг бебаҳо бойлиги, уларни асраш ва авлодларга безавол етказиш барчамизнинг бурчимиз эканини таъкидлади. 

Маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан соҳа мутахассислари ва уста-қурувчиларга зарур кўрсатмалар берилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться