Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий кўчага буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номи берилди

2017-03-06 | Жамият

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тараққиёт кўчаси ўрнига буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номи берилди.

Буюк туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Махтумқули (1733-1793) Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек адабиётининг ўтмиш намояндалари асарлари билан яқиндан танишган.

Махтумқули ўзбек адабиёти, маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиб, бир қанча лироэпик достонлар, жуда кўп ғазаллар яратган. Махтумқули ижодининг туркман адабиёти тарихидаги ўрни, унинг ўзбек-туркман адабий алоқалар соҳасидаги аҳамияти таниқли ўзбек ва туркман олимларининг илмий ишларида кенг ёритилган.

Махтумқули ўз шеърларининг бирида ўзбек халқининг мутафаккир шоири Алишер Навоийни устоз сифатида ҳурмат қилишини билдирган.  Махтумқули Навоийнинг лирика соҳасидаги асарларидан таъсирланиб, устознинг ғазал ва мухаммаслари услубида манзур асарлар яратди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться