Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг мажлиси тўғрисида
2017-03-04 | Сиёсат
2017 йилнинг 27 февраль – 3 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис давомида икки давлатнинг Ҳукумат делегациялари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараларини демаркация қилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ва 2017-йилнинг биринчи ярмида дала ишларини ўтказиш жадвали келишилди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги