Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 ёшда

2017-03-03 | Жамият

Жорий йилнинг 3 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирлик ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари  К.Арипов сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан юртимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишига оид билимларини мустаҳкамлаш, қутқарув тузилмаларини замонавий аврия-қутқарув техникалари ва воситалари билан таъминлаш, моддий техник базасини такомиллаштириш борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва вазирлик тизими ходимларини 4 март-Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан қизғин қутлади.

Дастлаб мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 1996 йил 4 мартдаги Фармонига биноан  ушбу бошқарма негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилингани соҳа ривожини юқори босқичга олиб чиқди.

Ўтган йилларда фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчиликнинг такомиллаштирилгани мазкур йўналишдаги ишларга замин яратаяпти. Жумладан, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларни ташкил этиш масалалари, шунингдек, қутқарув хизматлари ва қутқарувчилар фаолиятини, ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган зарур меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилди. Буларга мос равишда тизимнинг моддий-техник таъминоти бутунлай янгилангани яна бир эътиборли жиҳатдир. Юртимиз ва минтақаларимиз даражасида ташкил этилган ҳаракатчан авария-қутқарув, сувда-қутқарув, радиацион-кимёвий ва биологик муҳофаза гуруҳлари барча турдаги хавфли табиий ҳодисалар ҳамда техноген ҳалокатлар, трансчегаравий кўринишдаги фавқулодда вазиятларга қарши чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга ошириши учун энг илғор “Ҳолматро”, “Субапро” қутқарув ускуналари, махсус транспорт ва техникалар билан таъминланди. Қутқарув автомашиналари жаҳон стандартларига жавоб берувчи транспорт воситаларига алмаштирилди.

Қувонарлиси, бугунги кунда тизимда фойдаланилаётган махсус тезкор авария-қутқарув транспортларининг қарийб 60 фоизи Самарқанд, Андижон ва Хоразмда ишлаб чиқарилган “ИСУЗУ”, “МАН” ва “ДАМАС” автомобиллардан ташкил топган.

Сўз фуқаро муҳофазаси самарадорлигини ошириш ҳақида борар экан, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ва тез ҳаракат қилиш кўникмасини ривожлантиришда замонавий услубларни татбиқ этиш саъй-ҳаракатларини ҳам эътироф этмоқ керак. Хусусан, вазирликнинг Фуқаро муҳофазаси институтида БМТТД билан ҳамкорликда Зилзилаларни симулясия қилиш мажмуасининг ишга туширилиши тизимнинг катта муваффақиятлардан бири бўлди.

Хорижий марказлар билан табиий офатлар ва фалокатлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Жанубий Корея, Япония, Украина, Латвия ва бошқа мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Табиий офатларни камайтириш халқаро стратегияси ва Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Осиё маркази каби халқаро тузилмалар доирасида фавқулодда вазиятлар хавфининг олдини олишга доир илғор амалий тажрибаларни алмашиш борасида самарали фаолият олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини энгиллаштириш аҳоли кенг қатламининг тайёргарлик даражаси билан узвий боғлиқ. Шу маънода, юртимиздаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар билан фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатувчи ўйин тарзидаги машғулотлар йўлга қўйилгани, умумтаълим мактабларида “Ҳаёт хавфсизлиги”, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курслари ўқув дастурларига киритилгани мақсадга мувофиқдир.

Тадбир давомида вазирликнинг бир қатор хизматчилари ва ҳарбий хизматчилари вазирлик томомнидан таъсис этилган “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирладилар.

 

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться