Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди 2017 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

2017-03-03 | Жамият

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ   

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади, вазифалари ва шартлари

Давлат буюртмачиси

маблағ

(млн. сўм)

Аҳолини, биринчи навбатда болалар, ёшлар, аёллар ва имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини амалга оширишга кўмаклашиш

 

Устувор йўналиш:  аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини, биринчи навбатда ёшларни, аёлларни ва ногиронларни қўшимча касбларга қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, уларнинг бандлигига кўмаклашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.

Мақсад: иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг республика даражасидан паст бўлган ўнта туманда яшаётган академик лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларини, шунингдек, аёллар ва ногиронларни оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш.

Вазифалар:

- иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг республика даражасидан паст бўлган ўнта туманда яшаётган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари битирувчиларини, ишсиз аёлларни ва ногиронларни тадбиркорликка кенг жалб қилишга ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

- 250 дан ортиқ хотин-қизнинг индивидуал эҳтиёжлари ҳамда имкониятларини баҳолаган ҳолда ўз бизнесларини очишга ва хусусий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишига кўмаклашиш;

- 1000 нафар аёлни бизнес-режа тузишга ўргатиш, шунингдек, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўз бизнесини очишни режалаштирган хотин-қизларга ахборот маслаҳатлари бериш;

- 1000 нафар хотин-қизни “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ишга жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги

300,0

 

Устувор йўналиш: ўқув-тарбия жараёнига замонавий ўқитишнинг илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.

Мақсад: республиканинг барча умумтаълим мактабларида “Оила ва мактаб биргаликда – FAST” дастурини жорий этиш.

Вазифалар:

- ҳар бир минтақада маҳаллий тренерлар тайёрлаш, улар томонидан жойларда “каскад” усулида ўқувлар ташкил этиш ва салбий ҳолатга мойил гуруҳга кирувчи оилалар ва уларнинг фарзандлари билан профилактик тадбирларни самарали ташкил этишга эришиш;

- дастурнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида халқаро ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вазирлик ва идоралар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, тарғибот ишларини олиб бориш;

- дастурни жорий этиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида республика бўйича мониторинг юритиш;

- хорижий мамлакатлар ва халқаро экспертларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

50,0

 

Устувор йўналиш: ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш.

Мақсад: умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мустақил ва мантиқий фикрлашини, ақлий салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, болаларда илмий дунёқарашни шакллантириш, умумтаълим мактабларида синфдан ташқари ўқишнинг илғор усулларини жорий этиш.

Вазифалар:

- умумтаълим мактабларининг 5-9 синф ўқувчилари учун ўзбек тили ва адабиёти, математика ва геометрия, химия ва биология, тарих, география фанлари бўйича бешта йўналишда интеллектуал ўйинлар концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш;

- ХТВ, ОЎМТВ ва ФАнинг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда дарсликлар асосида ҳамда мактаб дастурларига мувофиқ ҳар бир фан бўйича саволномалар тузиш;

- умумтаълим мактабларида жамоаларни тузиш ва уларни мусобақаларга тайёрлашда кўмаклашувчи интеллектуал ўйинлар клубларини ташкил қилиш;

- тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг жамоалари ўртасида интеллектуал ўйинлар мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш;

- МТРК телеканалларининг бирида интеллектуал ўйинларнинг телевизион версиясини тайёрлаш, интеллектуал ўйинларнинг таълим жараёни самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини аниқ мисолларда кўрсатиб берадиган махсус телекўрсатувлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш;

- умумтаълим мактабларидаги ўқув жараёнига ўқувчиларни синфдан ташқари ўқитишнинг шакли сифатида интеллектуал ўйинларни жорий этиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

100,0

 

Устувор йўналиш: табиат ва табиий ресурсларни асраб-авайлаш руҳида фуқароларни тарбиялаш ишини, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишни ва оммалаштиришни ташкил этиш, экологик таълим савиясини оширишга кўмаклашиш.

Мақсад:  атроф табиий муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасида кўргазмали материалларни тарқатиш, аҳолининг кенг қатламлари экологик маданиятини янада юксалтириш.

 

Вазифалар:

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бирида 50 тадан жами 700 та махсус ижтимоий баннерлар тайёрлаш ҳамда ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

200,0

 

Устувор йўналиш: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, бозор иқтисодиёти шароитида кенг кўламли касб малакаси ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифаларини ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш.

Мақсад: коллеж ўқувчиларининг ўқишдан бўш вақтида қандолатчилик, тикиш-бичиш ва бошқа йўналишларда қўшимча касбий кўникмалар эгаллашларига шароит яратишга кўмаклашиш учун Самарқанд вилояти коллежларидан бирининг базасида тажриба ўқув-ишлаб чиқариш “Ўқув комплекси”ни ташкил этиш.

Вазифалар:

- меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб йўналишларини аниқлаш, ўқув жараёнида фойдаланиш учун ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

- қишлоқ аҳолиси кам таъминланган оилаларининг фарзандлари бўлган ўқувчилардан тингловчилар гуруҳларини шакллантириш;

- касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва битирувчиларида, уюшмаган ёшларда қўшимча касбий кўникмаларни шакллантириш, махсус гуруҳлар тузиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш;

- қўшимча касбий кўникмага эга бўлган гуруҳ ёшларининг тижорат банклари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа манбалардан микрокредитлар олишига ва ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш.

 

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси

200,0

II. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, аҳолининг хуқуқий онгини ошириш, миллий журналистиканинг энг яхши ютуқларини кенг оммалаштириш

 

Устувор йўналиш: миллий ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, “Электрон ҳукумат” тизимини, электрон имзо ишлатилишини жорий этиш.

Мақсад: жойларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида аҳолининг билим ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-семинарлар ташкил қилиш.

Вазифалар:

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида аҳолининг билим ва касбий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизимининг, Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (www.my.gov.uz), коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталининг (www.e-kommunal.uz) мақсад ва вазифалари билан таништириш, фуқароларнинг мазкур тизимлар билан мустақил ишлай олишини таъминлаш.

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

100,0

 

Устувор йўналиш: фуқароларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжларини тўлиқроқ қондириш, аҳолининг таълим, маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг кенг ривожланишига кўмаклашиш.

Мақсад: юксак касбий маҳоратини ва фуқаролик позициясини намоён этган журналистлар меҳнатининг умумэътироф этилиши ва муносиб баҳоланишига кўмаклашиш мақсадида анъанавий Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган журналистика соҳасида «Олтин қалам» Миллий мукофоти XII Халқаро танловини ўтказиш.

Вазифалар:

- миллий журналистиканинг энг яхши ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимларида юксак фуқаролик позициясини шакллантириш, журналистлар меҳнатини маънавий ва моддий рағбатлантириш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашда ОАВ ва журналистларнинг ролини кучайтириш, давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонун ва ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантириш;

-  ОАВлар ва журналистларнинг ёшлар сиёсий ҳамда фуқаролик фаоллигини ошириш, уларда мустақил фикрлашни, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш;

- сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда, уларнинг очиқлигини таъминлашда ОАВларининг ролини ошириш.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

400,0

III. Миллатлараро маданий муносабатларни ривожлантириш, замонавий Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва бирдамлик, халқларнинг маданий-тарихий мероси, анъана ва удумлари соҳасида эришилган ютуқларни кенг намойиш қилиш

 

Устувор йўналиш: турли диний ташкилотларга ўз фаолиятини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш, жамиятда миллатлараро ва динлараро тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқотлар маданиятини ривожлантириш.

Мақсад: Ўзбекистонда виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, жамиятда конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш.

Вазифалар:

- буюк олим Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи, бадиий нашр талабларига жавоб берувчи юқори сифатли материалларни жамлаш;

- буюк олимнинг маънавий меросига, Самарқанддаги “Имом Бухорий” мемориал мажмуасини қайта тиклаш бўйича бунёдкорлик ишларига, “Имом Бухорий” халқаро маркази фаолиятига асосланган ҳамда ёшларни маънавий-тарихий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган брошюралар, рисолалар ва буклетлар тайёрлаш ва чоп этиш;

- “Имом Бухорий ҳаёти, фаолияти ва бугунги кун” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш;

- ўзбек, инглиз ва рус тилларида “Имом Бухорий ҳаёти ва унинг маънавий мероси” китоб-альбомини чоп этиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита

100,0

 

Устувор йўналиш: иқтисодиёт, маданият, илмий-техникавий айирбошлаш ҳамда савдо соҳасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг халқаро алоқалари ривожланишига кўмаклашиш.

Мақсад: бугунги Ўзбекистоннинг халқаро маданий-гуманитар муносабатлар ва алоқалар соҳасида эришган ютуқларини, мамлакатнинг тарихий-маданий объектлари, маънавий мероси ва салоҳиятининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида ахборот берувчи “Дипломатия луғати"ни чоп этиш.

Вазифалар:

- Ўзбекистоннинг асрлар давомида буюк аждодларимиз томонидан яратилган тарихий ёдгорликлари, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва бошқа маданий-маърифий мероси ҳақидаги материалларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, шунингдек, “Дипломатия луғати” китоби лойиҳаси шаклида тизимлаштириш;

- ўзбек тилида рангли тасвирдаги “Дипломатия луғати”ни китоб шаклида тайёрлаш ва 1000 нусхада чоп этиш;

- ўзбек халқининг умуминсоний қадриятлар хазинасига қўшган буюк ҳиссаси тўғрисидаги материаллар билан жаҳон жамоатчилигини таништириш;

- олий ўқув юртлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан шерикликда туркум илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, конференциялар ва давра суҳбатлари ташкил этиш, таҳлилий ахборот ва илмий ҳамжамиятнинг онгу шуурига Ўзбекистоннинг миллий анъана ва удумлари аждодлардан мерос бўлиб қолганини ва гуллаб- яшнаётганлигини, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғун эканлигини сингдириш;

- “Дипломатия луғати” китобининг тақдимотини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига, Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, республика кутубхоналарига тарқатиш;

- “Дипломатия луғати” китобининг электрон нусхасини яратиш ҳамда уни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг интернет тармоғидаги электрон кутубхона базасига жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

180,0

 

Устувор йўналиш: ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш.

Мақсад: Хоразм вилоятидаги ННТлар ҳамда миллий маданий марказларнинг самарали фаолият олиб бориши, ўзаро тажриба алмашиши ва ҳамкорлик қилиши учун қулай шарт-шароит яратиш.

Вазифалар:

 “ННТлар ва дўстлик уйи” ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик маркази биносини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

- “ННТлар ва дўстлик уйи” ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик маркази базасида семинар-тренинглар, конференциялар ўтказиш учун шароит яратиш, зарур техник воситалар билан жиҳозлаш;

- ҳудудий ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг жойлардаги социал-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ривожланиш масалаларни ҳал этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишдаги ролини янада кучайтириш;

- ҳудудларнинг долзарб ижтимоий-иқтсиодий, маданий-гуманитар вазифаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва минтақавий ННТ вакиллари иштирокида семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

- ННТлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий маслаҳат ва кўмак кўрсатиш, ўзаро тажриба алмашиш тизимини яхшилаш;

- Иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган давлат дастурларини ва бошқа ижтимоий дастурларни рўёбга чиқаришда, шунингдек, ижтимоий шерикликни ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши масалалари бўйича жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш;

- жойлардаги ижтимоий, социал-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда ННТлар иштироки самарасини кучайтириш.

Хоразм вилояти ҳокимлиги

770,0

 

Жами

2 400 млн. сўм

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга ошириладиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидагиҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.

www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза.

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Низоми нусхаси.

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси.

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uzрасмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

Манба: ЎзА

Поделиться