Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳотамжон Кетмоновнинг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашуви

2015-02-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 20 февраль куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округи раиси М.Даминов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили С.Жўраева йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов сайловчиларга ўз сайловолди дастурида акс этган асосий вазифалар ҳақида маълумот берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида пенсионерлар, ногиронлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолининг бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни кафолатловчи пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақаларнинг самарали тизимини шакллантириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат назорати самарадорлигини ошириш орқали уларнинг нархи ва тарифлари ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, таннархини пасайтириш, уй-жойларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш ва бошқа қатор вазифалар ўрин олган.

Учрашувда Когон туманидаги "Сухор" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Комилова, Бухоро солиқ коллежи битирувчиси З.Музаффаров, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қоракўл туман кенгаши раиси Ф.Бебутов ва бошқалар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться