Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Атиргуллар қисмати" спектакли премьераси бўлиб ўтди

2017-03-01 | Маданият

Ўзбекистон давлат драма театрида "Атиргуллар қисмати" деб номланган янги спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди. 

...Саҳнадаги шифохона палатасида фарзанд кўриш арафасидаги аёллар ўзаро суҳбатлашмоқда. Лола ўғил кўрса, турмуш ўртоғи машина совға қилишидан жўшиб сўзламоқда. Зуҳра умр йўлдоши ножўя йўлларга юриб кетганидан нолийди. Ҳафиза пул топиб, ақл топмаган "хўжайин"ининг қилмишларидан доғда. Ҳали коллежни битирмасдан турмуш қурган Орзигул неча йилдирки, тирноққа зор... 

Қўчқор Норқобилов ва Хосият Рустамова қаламига мансуб ушбу саҳна асари аёллар учун энг олий бахт – файзли оилага бека, комил фарзандларга она бўлиш экани ҳақида ҳикоя қилиши билан томошабинларда катта таассурот қолдиради. Лирик драма жанридаги ушбу спектакль ҳар қандай шароитда ҳам ишонч ва умид инсон учун қўшқанот экани, айнан шу туйғулар сабабли одамзод тақдирнинг турли синов ва зарбаларига бардош беришини томошабинларга эслатиши билан эътиборга моликдир. 

– Айрим аёллар ҳаётда учраб турувчи баъзи қийинчиликларга чалғиб, энг буюк бахт – оналик бахти эканини унутиб қўяди, – дейди спектакль режиссёри Ғафур Мардонов. – Спектакль оналик дунёнинг барча ҳою ҳавасларидан устун, меҳр ва муҳаббат, бахт ва оила инсон учун энг олий ва муқаддас тушунчалар эканини акс эттиради. 

Саҳналаштирувчи рассом Илҳом Рустамов томонидан яратилган декорация ва безаклар спектаклнинг таъсирчан ва ҳаётийлигини таъминлаган. Асосий ролларни Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова, артистлар Муҳаббат Абдуллаева, Тамара Мирмақсудова, Нафиса Тошматова, Изроҳат Муродова, Юлдуз Ҳайдарова, Шаҳло Ҳожиева ижро этмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться