Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Гиёҳвандлик – умр заволи
2017-03-01 | Таълим
Тошкент маданият коллежида ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги муносабати билан «Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳванд моддалар истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар наркология диспансери билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда гиёҳвандлик аср вабоси, унга қарши курашишда, авваламбор, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Тадбирда ёшлар орасига гиёҳванд воситаларни олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ турли жиноятларнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳақида сўз юритилди.
– Мамлакатимизда биз, ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олишимиз учун барча қулайлик яратилган, – дейди коллеж ўқувчиси Умид Собиров. – Бу имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз, турли ёт ғоя ва зарарли иллатлардан ўзимизни, тенгдошларимизни асрашимиз зарур.
Ўқувчиларга гиёҳвандлик тушунчаси, гиёҳванд воситаларнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ёшлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган «Умр заволи» саҳна кўриниши намойиш этилди.
Манба: ЎзА