Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адолат устуворлигини одамлар сезиши керак

2017-02-25 | Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. 

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Ана шу мулоқотни амалда йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Қабулхона ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумотлар билан таъминланган. Тиббиёт, она ва бола хоналари ташкил этилган. 

Қабулхона Қарши шаҳри Ўзбекистон кўчаси 249-уйда жойлашган. 

Халқ қабулхоналарини халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш учун ташкил этдик, деди давлатимиз раҳбари. Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши, адолат таъминланаётганини одамлар сезиши керак. 

Манба: ЎзА

Поделиться