Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2017-02-24 | Жамият
Юртимизда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар ҳар бир соҳада катта ўзгариш ва янгиланишларга, шу билан бирга, кўплаб халқаро ташкилотлар ва давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин ҳозирламоқда.
Хусусан, 2017 йилнинг 22 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Жаҳон банкининг табиий офатлар хавфини бошқариш йўналишидаги Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассиси К.Такеучи билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида таклифлар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида режалаштирилаётган тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги