Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт хабарлари

2015-02-20 | Спорт

Франциянинг Марсель шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтликлар баҳсида қатнашаётган ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финалга чиқди.

Шахмат. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида давом этаётган Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқич баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов тўртинчи турда кубалик Леньер Домингес Перес билан дуранг ўйнади ва очколар сонини иккитага етказди. Р.Қосимжонов навбатдаги турда россиялик Пётр Свидлер билан баҳслашади.

* * *

Теннис. Франциянинг Марсель шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтликлар баҳсида қатнашаётган ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финалга чиқди. Д.Истомин қозоғистонлик Андрей Голубев билан ҳамкорликда Буюк Британия вакили Жейми Маррей ва австралиялик Жон Пирсни 7:5, 6:7, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди улар ярим финалга чиқиш учун чехиялик Лукаш Росол ва австриялик Доминик Тим жуфтлигига қарши кортга чиқади.

* * *

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган «Фьючерс» туркумидаги халқаро турнирда Арина Фольц дастлабки ғалабасини нишонлади. Иқтидорли теннисчимиз биринчи босқичда беларуслик Ирина Шимановични 6:4, 6:4 ҳисобида енгди. Энди теннисчимиз чорак финалга чиқиш учун чехиялик Натали Чвачкова билан баҳслашади.

Манба: ЎзА

Поделиться