Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наримон Умаровнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви

2015-02-20 | Сиёсат

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 19 февраль куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссиясининг раиси Ш.Маматқулов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Алтмишева йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров нутқ сўзлаб, сайловчиларга ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Дастурда Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш вазифаси давлат, ҳокимият, бизнес ва фуқаролик жамияти институтларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни талаб этиши алоҳида таъкидланган. Бу борада ижтимоий тараққиёт дастурларини кенг жамоатчилик иштирокида экспертизадан ўтказиш, биринчи навбатда, туман ва шаҳарлар миқёсида жамоатчилик назорати юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги, ижтимоий аҳамиятга молик фуқаролик ташаббусларини ёқлаб, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишдаги иштирокини янада кенгайтиришга эътибор қаратилган.

Учрашувда Сирдарё туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси С.Элмуродов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари Д.Абдуллаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни 2015 йил 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться