Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий барқарорлик – устувор вазифа

2015-02-19 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизда иқтисодиётни изчил ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, соҳада таркибий туб ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тошкент ислом университетида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда «Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш: устувор йўналишлар, муаммолар ва истиқболлар» мавзусида ўтказилган илмий-амалий анжуманда қатор вазирлик ва идоралар вакиллари, иқтисодчи олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари ва олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, талабалар иштирок этди.

Анжуманда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, корхоналар рақобатбардошлигини ошириш юзасидан олиб борилган ишлар ва Инқирозга қарши чоралар дастурининг мақсадли йўналтирилганлиги мамлакатимиз иқтисодий ривожланишига хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришилаётгани қайд этилган.

Анжуманда 2014 йилда иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришилгани таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш зарурати тобора ортиб бораётир. Бу жиҳатлар иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Ушбу соҳалар ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

Анжуманда глобаллашув шароитида миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, капиталлар ҳаракатини эркинлаштиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири, ташқи савдо ва инвестицион фаолликнинг минтақавий хусусиятлари каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Манба: ЎзА

Поделиться