Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўнгли ободнинг юрти обод

2015-02-19 | Жамият

Президентимиз раҳнамолигида уруш ва меҳнат фахрийларини ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрда қабул қилинган "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга кўмак бериш бўйича Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, байрамлар арафасида вилоятдаги "Саховат" ва "Мурувват" уйларида истиқомат қилаётган ногирон ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётир.

Тармоқлар касаба уюшмалари, "Нуроний" жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари ҳамкорлигида эллик йилдан ортиқ ибратли ҳаёт кечирган олтмиш нафардан зиёд намунали оила вакиллари тақдирланди. Улар билан ёшларнинг учрашувлари ташкил этилаётгани катта тарбиявий аҳамият касб этмоқда.

Ўтган йили "Нуроний" жамғармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида 260 нафардан зиёд уруш ва меҳнат фахрийси юртимизнинг қадимий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб қайтди.

– Юрган – дарё, дейдилар. Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат давомида Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний каби улуғ алломаларимиз мангу қўним топган масканларни зиёрат қилиб, катта маънавий қувват олдик, руҳан тетиклашдик, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Маҳмуд Ҳожиматов. – Давлатимиз томонидан ташкил этилаётган бундай тадбирлар биз, кексаларни ҳаётдан завқ олиб яшашга ундаб, кўнглимизни тоғдай кўтармоқда.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 89 нафар уруш ва меҳнат фахрийсига жойлардаги сиҳатгоҳ ва санаторий-профилакторийларга йўлланма берилган. 4 мингдан зиёд якка-ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийларининг уй-жойларини таъмирлаш, уларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш, коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари сотиб олиши учун моддий ёрдам кўрсатилган. Кексаларни эъзозлаш йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться