Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли ҳаёти муҳофазаси таъминланади

2015-02-19 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2014 йилги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ва истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳоли ва халқ хўжалиги объектларини табиий ҳамда техноген тусдаги офатлардан ишончли ва самарали муҳофаза қилиш борасида мақсадли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Фуқаро муҳофазаси соҳасида профилактик тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Б.Раҳмонбоев ҳар куни бошқармага фуқаролардан маиший муаммолар ёки инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган вазиятлар билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар бўлаётганини қайд этди. Барча мурожаатлар бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Қутқарувчиларнинг аниқ ва тартибли ҳаракатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида махсус тактик ўқув-машғулотлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2014 йилда 67 шундай тадбир ўтказилди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ўсиб келаётган авлодга фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва рўй берганда қандай ҳаракатланишни ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2014 йилда қутқарувчилар пойтахтимиз ирригация-дренаж тизимининг ишга яроқлилигини ошириш, уни маиший чиқиндилардан тозалаш, шаҳар ичидан оқиб ўтадиган каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш борасида изчил ишларни амалга оширди.

Кучли ёғингарчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш, ёмғир сувларини ҳалокатсиз оқизиб юборишни таъминлаш масалалари ҳам жорий йилги долзарб вазифалардандир.

Манба: ЎзА

Поделиться