Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси
2017-02-01 | Сайлов
Шу йилнинг 27 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари баённомаларига асосан У.Узаков ва Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.
Шунингдек, мажлисда айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Манба: Марказий сайлов комиссияси