Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Акмал Саидовнинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви

2015-02-19 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. 18 февраль куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган шундай тадбирда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссиясининг раиси О.Мирзаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили К.Отахонов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Тадбирда Президентликка номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзоднинг сайловолди дастурида Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва нодир маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш учун туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш, аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш, бунда ривожланишнинг устувор соҳаси сифатида уй-жой қурилиши ва инфратузилма ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон маданий ёдгорликлари, шаҳарларининг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилган.

Учрашувда вилоят педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти кафедра мудири М.Охунов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться