Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия ТИВ раҳбарига табрик
2017-01-30 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Зигмар Габриэлни Германия Федератив Республикасининг Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади.
Табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилди.
“Сизнинг Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигизни инобатга олган ҳолда биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз”, - дея таъкидланади мактубда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги