Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши сессияси

2017-01-28 | Сиёсат

24 январь куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари сурилмоқда.

—Афсуски,—деди вилоят ҳокими,—шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда. Уй-жой қурилиши ва сифати талаб даражасида эмас. Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик бартараф этилмаётир. Шаҳарни ободонлаштириш ишлари аянчли аҳволда. Одамларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишга масъулиятсизлик билан қаралаётгани сабабли, юқори ташкилотларга қилинаётган мурожаатлар кўпаймоқда. Бу эса шаҳар раҳбариятининг ташкилотчилиги етишмаслиги, масалага янгича ёндашмаётганини кўрсатади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўз аризасига биноан, шаҳар ҳокими Валижон Ўринов вазифасидан озод қилинди. Когон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаётган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться