Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

2017-01-27 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг 2016 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С.Турдиев ва бошқалар мамлакатимизда фермерлик ҳаракатига катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. 

2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 160 минг 300 дан ортиқ фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. 

Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, давлат буюртмасига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий соғломлаштириш асосида ички ва ташқи бозорнинг эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида 2016 йилда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг тизим ташкилотлари томонидан фермер хўжаликларида уч юздан ортиқ семинар ва давра суҳбати ўтказилди. Соҳа мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик, идоралар мутахассисларини жалб этган ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, пахта-ғалла, мева-сабзавотчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда энг илғор агротехник тадбирларни қўллаш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. 

– Фермерлар учун яратилаётган кенг имконият ва шароитлар бизга ўзгача руҳ бағишлаб, янада самарали меҳнат қилиш, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда, – дейди Қибрай туманидаги "Истиқлол – Шукурова Г.Н." фермер ҳўжалиги раҳбари Гўзал Шукурова. – Шу боис фермер хўжалигимизда ҳар йили мева ва полиз экинларининг ҳосилдорлиги оширилиб, қўшимча шартномалар тузилаётир. Бу борада Фермерлар кенгаши бизга таянч ва мададкор бўлаётир. Фермерларга солиқ имтиёзлари берилиб, банк кредитлари билан таъминланмоқда, уларга лизинг хизматлари кўрсатишда, ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ва инвестицияларни жалб этишда кўмаклашилмоқда. 

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилаётган 66 та туманнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича зарур инфратузилмани янада ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш борасида вазифалар белгиланди. 

 

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться