Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017-01-24 | Сайлов

2017 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил иккинчи ярмида амалга оширган ишлари ва 2017 йил биринчи ярмига мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Комиссиянинг 2016 йилнинг иккинчи ярми мобайнидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда амалдаги сайлов қонунчилиги, Комиссиянинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилди ҳамда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди.

Бутун сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги бешта халқаро ташкилот ва 46 та давлатдан қарийб 600 нафар кузатувчи, сиёсий партияларнинг 37 мингдан зиёд кузатувчилари ҳамда 615 та миллий ва 272 та хорижий ОАВ, шу жумладан 315 та интернет нашрлари фаол иштирокида таъминланди.

Мажлисда қайд этилганидек, 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови давлатимиз тизими мустаҳкамлигини, ҳокимиятнинг барча бўғинлари, жамиятимиз ва халқимизнинг жипслигини бутун дунёга яна бир бор намоён этди.

Комиссиянинг 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га мўлжалланган иш режасида сайловчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилган.

Жорий йилнинг 21 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Ш.Бабаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться