Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2017-01-24 | Сиёсат

2017 йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳозирги пайтда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистон раислик қилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться