Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Хитой сиёсий маслаҳатлашувлари
2017-01-24 | Сиёсат
2017 йилнинг 24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Хитой томонидан ХХР ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуейлай бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 2016 йил 21-22 июндаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил муҳокама қилинди.
Учрашувда бўлажак юқори ва олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.
Шу куннинг ўзида Пекин шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиб, унда мазкур соҳадаги ҳамкорлик сарҳисоб қилинди ва истиқболлари белгилаб олинди, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги