Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт шартномалари имзоланди

2017-01-24 | Иқтисодиёт

Мамлакатимиз тадбиркорлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида ўтказилаётган “Яшил ҳафта – 2017” қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро ярмаркасида ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони тадбиркорларга янада кенг йўл очди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Тадбиркорларимиз чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиб, маҳсулот ва хизматларини сотмоқда. 

“Яшил ҳафта – 2017” қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик халқаро ярмаркалардан биридир. Унда 66 мамлакатдан 1 минг 650 фирма ва компания иштирок этмоқда. Мазкур форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, уларни етиштириш ва қайта ишлашга оид энг сўнгги ютуқлар намойиш этилаётир. 

Ўзбекистон бу борада улкан салоҳиятга эга. Мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. Бугунги кунда 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар дунё бозорларига экспорт қилинаётир. Сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан ошди. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маълум қилишларича, тадбиркорларимиз мазкур халқаро форумда 23 январгача Германия, Австрия, Туркия каби давлатларнинг фирма ва компаниялари билан жами 11,8 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолаган. 

Ўзбекистон компаниялари халқаро ярмарка иштирокчилари билан ўзаро алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга оид музокаралар олиб бормоқда. Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги салоҳияти ва имкониятлари, соҳада таклиф этилаётган хизматлар билан танишмоқда. 

Ярмарка доирасида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Германия – Ўзбекистон савдо ваколатхонаси ўртасида Германияда мазкур жамғарма ваколатхонасини очишга оид битим имзоланди. 

Халқаро кўргазма 29 январга қадар давом этади. 

Манба: ЎзА

Поделиться