Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли билан юзма-юз

2017-01-24 | Жамият

Самарқандда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотларининг ролини ошириш” мавзуcида республика амалий семинари ўтказилди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган семинарда тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбар ва мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Семинар иштирокчилари дастлаб гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон туманидаги 1 минг 200 га яқин аҳоли хонадонида бўлиб, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, турмуш тарзи, оила аъзоларининг бандлик даражаси, даромадини ошириш бўйича режалари, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик масалалари ҳақида суҳбатлашди. Фарҳод шаҳарчасидаги 118-мактабгача таълим муассасаси, 57-умумтаълим мактаби, 6-маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Каттақўрғон туманидаги Мўминхўжа маҳалла маркази, қишлоқ врачлик пункти, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Каттақўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи фаолияти билан танишди. 

– Мулоқотлар давомида аҳолининг ҳудуддаги таълим, тиббиёт, маданият ва спорт муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, банклар фаолияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, таклифларини эшитдик, – дейди “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Топволди Холдоров. – Маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, фарзандлари олий ўқув юртида ўқиётган оилалар, имконияти чекланган кишилар, кексалар билан суҳбатлар чоғида қайд этилган муаммо ва камчиликлар юзасидан ҳокимликлар ва мутасадди идоралар вакиллари билан фикрлашдик, ўз тавсияларимизни бердик. Қайси хонадонга кирган бўлсак, оила аъзоларининг бирор-бир мушкулини осон қилиш, дуч келаётган муаммоларига имкон қадар ечим топишга интилдик. Хонадонма-хонадон кириб юриш асносида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилга Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб ном беришининг моҳиятини яна бир бор англадик. Қачонки халқ ичига кириб борсак, улар билан дилдан суҳбатлашсаккина юртдошларимиз турмуш тарзи, мақсад-ўйлари ҳақида тасаввурга эга бўламиз. 

Умуман, икки кунлик ўрганиш натижалари асосида Самарқанд шаҳри ва Каттақўрғон туманидаги маҳаллаларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, ички йўллар таъмири ва бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратиш, жойларда маънавий тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан аниқ муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масъуллар белгиланди. 

Семинарнинг якуний анжуманида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қ.Рафиқов, Республика “Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Жалилов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги ва Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар, халқ билан очиқ мулоқотга киришиш ва халқимизга хизмат қилиш нафақат давлат органлари, балки жамоат ташкилотлари фаолиятининг ҳам асосий йўналишини ташкил этиши лозимлиги таъкидланди. 

Бугун жамиятимиз ҳаётида шиддат билан юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар замирида инсон манфаатлари ва унинг қадр-қиммати тургани, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад аҳоли турмуш сифати ва даражасини оширишга қаратилгани билан янада аҳамиятли экани қайд этилди. 

Икки кун давомида ишчи гуруҳлар томонидан жойларда оилалар билан ўтказилган мулоқотларда ўрганилган масалалар, аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар чора-тадбирлари, улар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш механизмлари тўғрисида таҳлилий тақдимотлар ўтказилди. 

Анжуман якунида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ўртасида халқ билан мулоқотлар орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, турмуш даражаси, иқтисодий аҳволни холис ўрганиш ва ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться