Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дуо билан эл кўкарар

2017-01-24 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари юртдошларимизда кўтаринки кайфият уйғотди

Алишер Навоий бобомиз машҳур мисраларида қайд қилганидек, инсон фақат халқ ғами, эзгу ишлар хаёли билан яшаши керак. 

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида қишлоқ врачлик пункти, Мурувват уйи, мактаб, масжид, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар билан танишди. 

Президентимизнинг шифохонада даволанаётган беморлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳол-аҳволини суриштиргани, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишгани мени ҳаяжонга солди. У киши Хўжайли туманидаги қишлоқ врачлик пунктида бўлганида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида қилиниши лозим бўлган ишларни батафсил тушунтириб берди. 

2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинишида катта маъно мужассам. Халқ билан мулоқот инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир. Чунки бевосита учрашув-мулоқот жараёнида нафақат муаммонинг асл сабаби аёнлашади, балки уни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланади. Айниқса, раҳбарларнинг эл орасига кириши хайрли ишдир. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бундай ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди чиқишларида дастлаб кун тартибига қўйилган эди. 

Мамлакатимизда барча соҳаларга бирдек эътибор қаратилмоқда. «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон биз, нуронийлар учун алоҳида ғамхўрлик бўлди. Кексаларни ҳурмат қилган, ёш авлод камолини ўйлаган жамиятнинг келажаги нурли бўлади. 

Президентимиз ўзининг ҳар бир чиқишида ёши улуғ кексаларга алоҳида ҳурмат кўрсатади. Мамлакатимизда кексаларга ғамхўрлик қилиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига, содда қилиб айтганда, халқимизга хос юксак фазилатлардан бирига айланган. 

Давлатимиз раҳбари Имом Эшон Муҳаммад масжидида нуронийлар билан самимий суҳбатлашди. Учрашувда кексаларни эъзозлаш, ёшлар тарбияси ҳақида сўз юритилар экан, дуода гап кўплиги, дуо олган кам бўлмаслигини алоҳида таъкидлади. Халқимизда “Дуо билан эл кўкарар”, деган гап бор. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларни халқимиз катта кўтаринкилик билан кутиб олмоқда. Ёши улуғлар доимо дуода. 

Президентимиз кексаларнинг санаторияларда дам олиши учун бир йилда бир марта бепул йўлланма бериш, агар улар бора олмаса, йўлланманинг пулини беришни таклиф қилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. 

Шавкат Мирзиёев сайловолди учрашувларида туманларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида барча қулайликларга эга, арзон замонавий уй-жойлар қурамиз, деган эди. Бугун Кегейли туманида бу уй-жойларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилди. Ишларнинг шиддат билан, тизимли равишда олиб борилаётгани барчамизни қувонтирмоқда. 

Қорақалпоғистондаги учрашувлар, халқ билан мулоқотлар одамларни руҳлантириб, уларни янги бунёдкорлик ишларига ундамоқда. 
 

Шароп Уснатдинов,
"Нуроний" жамғармаси
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси.

Манба: ЎзА

Поделиться