Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда "Дадам бетоб" бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

2017-01-23 | Маданият

Алишер Навоий номидаги Кино саройида "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан суратга олинган "Дадам бетоб" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. 

Мамлакатимизда ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ҳаёт тарзимизга зид бўлган ғоялардан ишончли ҳимоялаш, бунда кенг жамоатчилик, айниқса, ижодкор зиёлилар масъулиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида суратга олинган янги бадиий фильмда мушфиқ аёл бошига тушган ҳаёт синовлари, ирода, қатъият ва сабот, меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатлари ҳар қандай шароитда ҳам турли таназзулларни енгиши, салбий ҳолатлардан асраши ҳақида ҳикоя қилинади. 

Картинани томоша қилиш асносида бугунги тинч ва осойишта кунларимиз, мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик энг олий неъмат, шукроналик туйғуси билан яшаш, осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканига яна бир карра иқрор бўлиш мумкин. 

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг фильмида асосий ролларни Юлдуз Ражабова, Феруза Саидова, Фарҳод Абдуллаев сингари актёрлар ижро этган. Постановкачи оператор – Азиз Арзиқулов. 

Манба: ЎзА

Поделиться