Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди

2017-01-21 | Сайлов

Жорий йилнинг 21 январь куни Чирчиқ шаҳридаги "Кимё­гарлар" маданият саро­йида Халқ депутатлари Тошкент вилоя­ти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов кириш сўзи билан очди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Тошкент вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Шукурулло Бобоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

Фарҳод Толипов,

“Тошкент ҳақиқати” газетаси мухбири

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться