Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

2017-01-21 | Маданият

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади. Адибларимиз мамлакатимизда юз бераётган тарихий ўзгаришларни, Ватанимиз обрўсини улуғлаётган юрт фарзандлари жасоратини ўз асарларида тараннум этишга ҳаракат қилмоқда. 

2016 йилда пойтахтимизда яшаб ижод қилаётган юзга яқин таниқли адиблар вилоятларда ижодий сафарларда бўлди. 

Улуғ аждодларимиз Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди, Мустақиллик байрами, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун, Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан мамлакатимиз ҳудудларида ташкил қилинган адабий учрашувлар, анжуманлар, тарғибот тадбирларида ёзувчи ва шоирлар фаол қатнашди. 

Анъанавий “Истеъдод мактаби” семинарида ёш ижодкорларнинг назм, наср, бадиий публицистика, таржима, драматургия ва болалар адабиёти йўналишларидаги ижодий ишлари кенг муҳокама қилинди. 

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Минг бир ибратли ҳаёт” китоби, истеъдодли ёш шоирларнинг “Биз – истиқлол фарзандларимиз”, ёш таржимонларнинг “Баҳор булбулларининг чаҳ-чаҳи” баёзлари нашрдан чиқди. “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида 11 истеъдодли ёш ижодкорнинг илк китоблари чоп этилди. 

Президентимизнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашувлар, адабий кечалар, семинарлар ўтказилди. 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалар фаолиятини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться