Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари учрашувига доир

2017-01-20 | Сиёсат

2017 йилинг 20 январь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев ҳам иштирок этди.

Учрашув олдидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров делегациялар раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари ташкилотни кенгайтириш нуқтаи назаридан ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини кўриб чиқдилар.

ШҲТ доирасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ва амалий чора-тадбирларнинг батафсил муҳокама қилинди. ШҲТ ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фаровонлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга аъзо давлатлар тайёр эканлиги якдиллик билан тасдиқланди.

Маслаҳатлашувлар чоғида ташкилотни кенгайтириш жараёнининг муваффақиятли бориши, авваломбор Ҳиндистон ва Покистоннинг тўлақонли аъзоликка қабул қилиниши кўп қиррали тенг ҳуқуқли ҳамкорлик салоҳиятининг янада ортишига, ШҲТнинг халқаро нуфузи ва ролининг ошишига имкон яратиши қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться