Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мафтуна – танлов ғолиби

2014-10-14 | Спорт

"Туркистон" саройида спортчи қизлар ўртасида "Шарқ яккакурашлари маликаси – 2014" анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилган танловда спортчи қизлар спортнинг турли йўналишларида ўз иқтидор ва маҳоратини намойиш этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларнинг ўз истеъдодини намоён этиши учун барча шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Натижада ўзбек қизларининг қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқлари салмоғи ошиб бормоқда.

Кўрик-танловда қизларнинг маънавий-маърифий, санъатга оид билим ва маҳорати, пазандалик санъати ҳамда кийиниш маданияти синовдан ўтказилди.

Таеквондочи Мафтуна Худоёрова "Шарқ яккакурашлари маликаси" деган шарафли номга сазовор бўлди. Ушу бўйича спорт устаси Камола Қурбонова иккинчи, дзюдо бўйича халқаро мусобақалар совриндори Амина Мамедова учинчи ўринни қўлга киритди. Ўзбек жанг санъати усталари Мафтуна Туева ва Зарнигор Нуриллаева, пенчак силат бўйича мамлакатимиз чемпиони Зулфия Розиқова турли номинациялар бўйича ғолибликни эгаллади.

Манба: ЎзА

Поделиться